Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ироқни пулларидан маҳрум қилиш билан қўрқитмоқда - ОАВ
Фото: REUTERS
АҚШ Ироққа Нью-Йоркдаги Федерал захира банкида жойлашган ҳисобрақамига киришдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳисобрақамда нефть сотишдан тушган пуллар сақланади, деб хабар берди The Wall Street Journal нашри.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ давлат департаменти америкалик ҳарбийлар Ироқдан чиқарилиб юборилса, Бағдодни ушбу ҳисобрақамга киришдан маҳрум этишдан огоҳлантирган.
Бу ҳақидаги тегишли огоҳлантиришни Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий 8 январда олган.
Таъкидланишича, АҚШнинг бундай қадами Ироқ иқтисодиётига жиддий зиён етказиши мумкин. Ҳисобрақамда қанча пул сақланиши маълум қилинмаган.
Бу орада АҚШ ҳукумати ва банк вакиллари бу ахборотга изоҳ беришмаган.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, АҚШда Ироқнинг 35 млрд доллари сақланади.
5 январда Ироқ парламенти мамлакатдан хорижий ҳарбийлар чиқариб юборилиши учун овоз берган. Бунга жавобан Трамп Бағдодга “мислсиз санкциялар” билан таҳдид қилган ва АҚШ Ироқда қурган авиабаза учун пул тўланмагунча, америкалик ҳарбийлар у ерни тарк этмаслигини айтган.
Мавзуга оид
09:01
АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 млн саҳифадан ортиқ материални эълон қилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
22:43 / 30.01.2026
БМТ «муқаррар молиявий инқироз» хавфи остида экани маълум бўлди
16:08 / 30.01.2026