01:15 / 12.01.2020
1
12029

Хитой компанияси робот мушукни намойиш этди

Фото: TechCrunch

Лос-Анжелесда бўлиб ўтган Халқаро истеъмол электроникаси кўргазмасида (CES) Хитойнинг Elephant Robotics компанияси робот мушукни намойиш этди. Бу ҳақда TechCrunch портали хабар берди.

MarsCat деб номланган робот мушук бутунлай мустақил бўлиб, уни созлаш мумкин. У қўл тегизиш ва эгасининг овозига жавоб қайтаради. У шунингдек, турли буюмлар билан ўйнай ҳам олади.

Робот мушук ҳозирча эркин савдога чиқарилмаган, аммо унга компания сайтида 700 доллар эвазига буюртма бериш мумкин. 

MarsCat робот мушуги Elephant Robotics компаниясининг уйда фойдаланиш учун мўлжалланган биринчи маҳсулоти бўлди. 2016 йилда ташкил этилган компания саноат корхоналари учун роботлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top