Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Трампни форс тилига «доғ туширмасликка» чақирди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Аббос Мусавий АҚШ президенти Дональд Трампни форсчадаги мурожаати билан форс тилига «доғ туширмасликка» чақирди. Мусавий бу ҳақда твиттерда ёзди.
“Эрон ҳалқига таҳдид, санкциялар ва террорга беланган қўллар ва тил қадимий форс тилига доғ туширишга ҳаққи йўқ”, деб айтган Мусавий. У шунингдек “Эрон қаҳрамони - генерал Қосим Сулаймонийни ўлдирган” Трамп ҳақиқатан ҳам Эрон халқини қўллаб-қувватлайдими ёки йўқлиги ҳақида сўраган.
Аввалроқ Трамп Эрондаги норозилик намойишларини форсчада ёзилган твит билан қўллаб-қувватлаганди. Намойишлар Эрон ҳукумати Украина йўловчи самолёти Boeing 737-800 эронлик ҳарбийлар томонидан янглиш уриб туширилганини тан олгандан кейин бошланган.
Самолёт 8 январда Теҳрон аэропортидан ҳавога кўтарилгач ҳалокатга учраган. Бахтсиз ҳодисада 176 киши, жумладан 83 эронлик ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026