Ўзбекистон | 11:10 / 13.01.2020
17018
1 дақиқада ўқилади

ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди 

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларга ноқулай об-ҳаво шароитида эҳтиёткорлик чораларини кучайтириш лозимлиги ҳақида мурожаат йўллади.

Қайд этилишича, республика ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёқиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.

Шуни инобатга олган ҳолда, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, айниқса, довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишни, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликни, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишни, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишни сўраган.

Мавзуга оид