Спорт | 20:40 / 14.01.2020
10747
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» Сетьенни таништирди

Кике Сетьен «Барселона» бош мураббийи сифатида таништирилди.

Каталония клуби эрталабки машғулотдан сўнг мураббийни журналистларга таништирди. 61 ёшли мутахассис лавозимга тайинлангач, қуйидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳатто энг даҳшатли тушларимда ҳам ўзимни бу ерда тасаввур қила олмасдим. Бу жуда ғайриоддий.

Вальверде ажойиб инсон эканлигини биламан. Мен у билан гаплашдим. Унинг қилган барча хизматларини қадрлайман. Жамоага унинг меҳнати кўп сингган. У Ла Лигада биринчи ўринни эгаллаб турган жамоани тарк этди. 

Мураббийликда янги ишга келганингизда одатда қийин аҳволда бўлган жамоага тўғри келасиз. Аммо ҳозир бундай эмас. Вальверде етакчи жамоани қолдирди. Унга миннатдорчилик билдиришим керак.

Мақсадим ғалаба қозониш мумкин бўлган барча нарсага эришишдир. Бу клубда бошқа имконият йўқ», – деб Сетьеннинг сўзларини келтиради As.

Маълумот учун, Сетьен «Барселона» билан 2,5 йиллик шартнома имзолади.

Мавзуга оид