Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда фавқулодда вазият тартиби яна 3 ойга узайтирилди
Миср парламенти мамлакатда фавқулодда вазият тартибининг яна 3 ойга узайтирилишига овоз берди. Бу ҳақда Al Youm as Sabia портали хабар берди.
Ушбу қарор 27 январдан бутун мамлакат бўйлаб кучга киради.
Мисрда фавқулодда вазият 2017 йил апрелда Танта ва Искандария шаҳарларидаги черковларда содир этилган терактлардан кейин киритилган. Ўшанда диний байрам нишонланиши вақтида содир этилган портлашларда 45 киши ҳалок бўлган, 120 дан кўпроқ киши яраланган.
Бунгача Миср куч тузилмаларига чексиз ҳуқуқлар берган ва 1981 йилдан бери доимий равишда амал қилган фавқулодда вазият тартиби 2012 йил январда бекор қилинганди. Бу 2011 йил январда Мисрда юз берган инқилоб кунлари намойишчиларнинг асосий талабларидан бири бўлган.
Мавзуга оид
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
12:40 / 24.02.2026