Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Wikipedia’дан тақиқловни олди
Туркия ҳукумати 2 йилдан кўпроқ вақтдан кейин маҳаллий фойдаланувчилар учун Wikipedia интернет-энциклопедиясига тақиқни бекор қилди. Wikipedia’га тақиқ 2017 йил апрелда ҳеч қандай тушунтиришсиз солинган.
Энциклопедиянинг бош тузилмаси Wikimedia Foundation’нинг судга берган шикоят аризасида сайтнинг тўсилишига “Суриядаги фуқаролик урушига хорижий аралашув” ва “Давлат террорчилиги” мақолалари сабаб бўлгани айтилган. Шунингдек, Туркиянинг таниқли жамоат арбоблари Яман Акдениз ва Керим Алтипармак ҳам ҳукуматнинг бу қарорига қарши шикоят аризаси берган. Улар сайтнинг блокировка қилиниши уларнинг ахборотга эркин эгалик қилиш ҳуқуқларини бузишини айтишган.
2019 йил 26 декабрда Туркия конституцион суди ахборот технологиялари ва коммуникациялари бошқармаси томонидан солинган тақиқни ноқонуний деб топган.
Мавзуга оид
18:53 / 29.04.2025
АҚШда Wikipedia тарихга оид маълумотларни манипуляция қилишда айбланди
23:33 / 30.10.2024
Ҳиндистондаги йирик янгиликлар агентлиги Wikipedia’ни судга берди
11:15 / 22.08.2023
Ўзбекистонлик фотосуратчилар Wiki Loves Earth танловида иккинчи бўлди
09:08 / 26.11.2019