Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда Қизил денгиз минтақасидаги энг йирик ҳарбий база очилди
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий 15 январда тантанали равишда Қизил денгиз минтақасидаги энг йирик ҳарбий базани очди. Беренис деб номланган ҳарбий база мамлакат жанубида жойлашган.
У ерда ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво базалари жойлашган. Базада, шунингдек, ҳарбий госпитал, сувни чучуклаштириш заводи ва фуқарлик аэропорти мавжуд.
Таъкидланишича, Беренис ҳарбий базасини яратишдан асосий мақсад Мисрнинг жанубий соҳилларини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий инвестициялар ва табиий ресурсларни сақлаш, Қизил денгиздаги таҳдидларга қарши туриш, денгиздаги халқаро денгиз қатновини таъминлашдан иборат.
Мавзуга оид
10:47 / 17.01.2026
Ўзбекистонликларнинг Мисрга саёҳати кескин кўпайди: 60,9 минг нафар
12:30 / 22.12.2025
Янги конларни аниқлаш: Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги учун ишчи гуруҳ тузилади
17:34 / 18.12.2025
Мисрда ўзбекистонликларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳолатлар ошди
15:34 / 17.12.2025