Ўзбекистон | 16:18 / 16.01.2020
15382
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги 6та ОТМ халқаро аккредитациядан ўтказилади

«Shbeemann» хорижий консалтинг компанияси Ўзбекистондаги 6та олий таълим муассасасини халқаро аккредитациядан ўтказади.

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси «Shbeemann» хорижий консалтинг компанияси билан 6та ОТМни халқаро аккредитацияга тайёрлаш ва халқаро аккредитацияни ўтказиш бўйича келишиб олинди. Келишувга биноан, Тошкент шаҳридан 2та ва ҳудудлардан 4та ОТМ хорижий экспертлар томонидан танлов асосида саралаб олинади, уларда тўлиқ Европа таълим сифатини кафолатлаш тармоғи (ENQA) стандартлари ва талаблари асосида таълим сифатини назорат қилиш тизими яратилади.

Шунингдек, келишув доирасида ўзбек ОТМларида кредит тизимини жорий этиш ва 20та ОТМда меҳнат бозори талабларига жавоб бермайдиган таълим дастурларидан воз кечиб халқаро таълим дастурларини жорий этиш кўзда тутилган», дейилади Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати хабарида.

Бундан аввалроқ, Ўзбекистонда олий таълим сифатини оширишга кўмаклашиш учун халқаро компания ёллангани ҳақида хабар берилган эди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид