Жаҳон | 20:30 / 16.01.2020
6006
1 дақиқада ўқилади

Украинада ҳарбий хизматга чақирув ёши 20 ёшдан 18 ёшгача пасайтирилди

Украина президенти Владимир Зеленский 2020 йилда ҳарбий хизматга 18 ёшга тўлганлар чақирилиши ҳақидаги фармонни имзолади.

2015 йилда Украинанинг ўшандаги президенти Пётр Порошенко ҳарбий хизматга чақирилувчилар ёши 18 ёшдан 20 ёшгача оширилишини маълум қилган. Мудофаа вазирлигида тушунтирилишича, 18 ёшдан чақирув бекор қилинмаган, балки бу ёшга тўлганларга ҳарбий хизматга бориш ихтиёрий қилиб белгиланган. 

2019 йилда Украинада ҳарбий хизматга 20 ёшга тўлганлар чақиртирилган. 

Ҳужжатга кўра, кузги чақирув апрелдан июнгача, кузгиси эса октябрдан декабргача давом этади.

Аввалроқ Украина мудофаа вазири Андрей Загороднюк ҳукумат армияга чақирувни бекор қилиш ва НАТО стандартлари бўйича профессионал армия шакллантириш томон ҳаракатланаётганини айтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид