Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имконияти чекланганлар учун «Эътибор» акцияси - Адлия вазирлиги хайрия тадбири
Бугун, 18 январ куни Адлия вазирлигида "Биз биргамиз" лойиҳаси доирасидаги "Эътибор" хайрия тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Адлия ходимлари, таниқли маданият намоёндалари ва имконияти чекланган фуқаролар иштирок этишди.
Бу тадбир орқали протезлар, ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари "Ўзбекистон ногиронлар жамияти"нинг ҳудудий бўлимларига етказиш режалаштирилган.
Лойиҳа раҳбари Авазбек Мадаминовнинг айтишича, Адлия вазирлиги кўмаги билан "Ўзбекистон ногиронлар жамияти"га Хитойнинг "Шанхай ногиронлари" федерацияси томонидан юборилган 1200 донадан ортиқ техник воситалар берилган ва уларнинг 868 таси шу тадбир орқали етказилади.
Хайрия акцияси давомида имконияти чекланган шахсларга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан ҳам бадиий китоблар совға сифатида топширилди.
Маълумот ўрнида: «Эътибор» хайрия акцияси 2018 йилдан бери амалга оширилаётган «Биз биргамиз» ижтимоий лойиҳаси доирасида ўтказилган учинчи тадбир ҳисобланади.



















Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026