Спорт | 23:59 / 18.01.2020
5818
1 дақиқада ўқилади

ОЧ-2020. Австралия Сурияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Осиё чемпионати (U-23) чорак финали доирасида 120 дақиқа давом этган Австралия – Сурия ўйини якунланиб, яна бир ярим финалчи номи маълум бўлди.

Қўшимча бўлимларгача давом этган ўйиннинг 102-дақиқасида Ал-Ҳассан Туренинг голи Австралия олимпия жамоасига Сурия устидан ғалаба келтирди.Натижада океанияликлар чорак финалда турнир мезбонлари Таиландни енгиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистонидан кейинги иккинчи жамоа бўлишди.

Австралия ярим финалда Жанубий Корея – Иордания ўйини ғолибига қарши майдонга тушади.

 Осиё чемпионати. 1/4 финал.
18 январь (шанба)
Австралия - Сурия – 1:0

Гол: Ал-Ҳассан Туре (102).

Эслатиб ўтамиз, чорак финалнинг яна иккита учрашуви эртага, 19 январь куни ўтказилиб, Жанубий Корея – Иордания, БАА – Ўзбекистонга қарши майдонга тушади.

Мавзуга оид