Ўзбекистон Россиядан меҳнат муҳожирларига нисбатан амнистия сўради

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон ҳукумати Россиядан меҳнат муҳожирларига нисбатан амнистия сўради. Бу ҳақда «Коммерсантъ» Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига яқин манбага таяниб хабар берди.
«Бир неча юз минг Ўзбекистон фуқаролари Россияга кира олмаяпти, чунки улар аввал миграция қонунчилигини бузган. Россияга кейинчалик қайта киришга йўл қўйилмайди деб, ҳудудни тарк этишга қўрқиб турган худди шунча қонунбузар бор», - дея таъкидлайди нашр.
Москва Тошкентни постсовет ҳудудидаги интеграцион жараёнларга, биринчи навбатда, Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) жалб этишдан манфаатдор. Ўзбекистон Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияни ўз ичига олган ташкилотга аъзо бўлиши мумкинлиги ўтган йили маълум бўлди. Тошкент бу борада ҳали тўлиқ қарор қабул қилмади ва ҳозирда барча ижобий ҳамда салбий томонларини ҳисобга олмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг ташрифи арафасида, Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси қошидаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари мамлакатнинг ЕОИИга аъзо бўлишининг афзалликлари ва хавф-хатарлари тўғрисида биринчи ҳисоботни тақдим этдилар. Марказ хабарига кўра, иқтисодий мақсадга мувофиқлик нуқтаи назаридан, ЕОИИда иштирок этиш Ўзбекистон бизнеси учун фойдалидир. «Иттифоққа кирган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бир қатор мамлакатлар бозорларига кириш бўйича тенг ҳуқуққа эга бўлишади, меҳнат муҳожирлари учун шароит яхшиланади, Россиянинг инвестиция ресурслари ва технологияларидан фойдаланиш имкони пайдо бўлади», - дея ҳисоблайди экспертлар.
Шу билан бирга, «Коммерсантъ» манбаларига кўра, Ўзбекистон иттифоқ бўйича бўлажак шерикларга ўзининг қатор тармоқлари учун имтиёзли ўтиш даврларига (баъзи ҳолларда ўн йилгача) эга бўлишни хоҳлаётганини олдиндан билдириб қўйди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
SCMP: Хитой компаниялари ишлаб чиқаришни АҚШга кўчиришни бошлади
Жаҳон | 14:45
-
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
Ўзбекистон | 14:12
-
Тошкент вилоятида ОИТС тарқатилиши билан боғлиқ иккита жиноий ҳолат аниқланди
Жамият | 13:57
-
Писториус: Трампнинг Украина бўйича таклифи капитуляцияга ўхшайди
Жаҳон | 13:52
Мавзуга оид

13:05
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

17:34 / 27.04.2025
ФХХ россиялик генерални портлатишда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

08:59 / 26.04.2025