Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда гиёҳвандлик воситаси савдосига чек қўйилди
2020 йил 14 январь куни тахминан соат 15:15ларда Қашқадарё вилояти Нишон туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан «Назоратли харид» тадбири ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, унинг давомида 44 ёшли И.О. Нишон туманидан ўтувчи Қарши магистрал каналининг кўприги ёнида тадбирга «харидор» сифатида жалб қилинган фуқарога уч дона «Спички» ёзувли гугурт қутига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик бўлакларини жами 900.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Суд-кимёвий экспертиза хулосасида уч дона «Спички» гугурт қутисидаги модда «Марихуана» деб номланиши, унинг соф оғирлиги 12,5 граммни ташкил этиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан давом эттирилган тезкор-қидирув ҳаракатлари жараёнида, шу куни тахминан соат 20:05ларда Ш.Р. 5 дона «Спички» ёзувли гугурт қутига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик бўлакларини И.О.га сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд-кимёвий экспертиза хулосасида олинган «Марихуана» гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 18,8 гр.га тенглиги аниқланган.
Ҳолат бўйича Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан И.О. ва Ш.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилинган ва «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026