Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон коинотга иккита сунъий йўлдош учиришини маълум қилди
Фото: ИРНА
Эрон алоқа ва коммуникациялар вазири Муҳаммад Жавод Озарий Жахромий Эрон Ернинг иккита сунъий йўлдошини учиришга тайёрлаб қўйганини маълум қилди. Унинг билдиришича, сунъий йўлдошлар тегишли синовлардан ўтиб бўлган.
У ўз твиттерида қурилмалар яқин вақт ичида старт майдончасига келтиришини ёзди.
Вазир буни "тадқиқотлар соҳасидаги муҳим қадам" деб атади, аммо сунъий йўлдошлар қачон учирилиши ҳақида маълум қилмади.
Эрон ОАВнинг ёзишича, оғирлиги 90 килограммли Zafar сунъий йўлдошлари юқори ўлчамдаги тўртта рангли камера билан жиҳозланган бўлиб, табиат ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни кузатади ва маълумотлар узатади.
Мавзуга оид
13:13
Яқин Шарқдаги уруш: Эрондаги энг баланд кўприк вайрон қилинди
09:31
FT: Форс кўрфази давлатлари нефт қувурлари қурмоқчи
21:19 / 02.04.2026
Эрон ҳеч қачон тажовузкорлик йўлини танламаган – Пизишкиён америкаликларга мурожаат қилди
17:25 / 02.04.2026