Жаҳон | 22:50 / 19.01.2020
3602
1 дақиқада ўқилади

Мисрда парламент сайловлари куни маълум қилинди

Мисрда парламент сайловлари жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади, деб маълум қилди мамлакат парламентининг қонунчилик ва конституциявий масалалар бўйича қўмитаси раҳбари Баҳо Абу Шакка.

Youm7 порталининг хабар беришича, Абу Шакка Малави делегацияси билан учрашувда, парламентнинг конституция бўйича жорий чақируви 2021 йил 9 январда тугашини маълум қилган. 

Шунингдек, Абу Шакка, президент сайловлари 2024 йилнинг март ойида бўлиб ўтишини таъкидлаб ўтган.

Мавзуга оид