Жаҳон | 19:10 / 19.01.2020
6216
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореяда ташқи ишлар вазири ўзгариши маълум қилинди  

Шимолий Кореяда ташқи ишлар вазири Ри Йонг Хо лавозимидан олиниб, унинг ўрнини мамлакатнинг тинч бирлашиш қўмитаси собиқ раҳбари Ри Сон Гвон эгаллайди. Бу эса мамлакатнинг ташқи сиёсатида жиддий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Пхеньяндаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда NK News нашри хабар берди. 

Таъкидланишича, Ри Сон Гвон 2018 йил бошидаги Кореялараро музокараларда муҳим роль ўйнаган. 

Тахмин қилинишича, янги ташқи ишлар вазири тайинланиши 23 январда Пхеньянда ўтказилиши режалаштирилган дипломат-резидентлар учун тадбирда ёки унинг арафасида расман эълон қилинади. 

Ҳозирги ташқи ишлар вазири Ри Йонг Хо ўз лавозимини 2016 йилдан бери эгаллаб келади. Таъкидланишича, у халқаро муносабатлар соҳасида 38 йиллик фаолиятга эга.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид