01:24 / 20.01.2020
1
17343

Қозоғистонда чорва экспорти тақиқланди 

Фото: Tengrinews

Қозоғистонда чорва экспорти тақиқланди. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб Tengrinews.kz мухбири хабар берди.

Вазирликда таъкидланишича, чорванинг қайта ишлаш ва қайта сотиш учун оммавий экспорт қилиниши гўшт маҳсулотлари нархи ошишига олиб келган. Бундан ташқари, юзага келган вазият Қозоғистонда гўштни қайта ишловчи корхоналар ва мол боқиш майдончалари юкланганлиги камайишига олиб келган. Умумий ҳисобда, бу корхоналар 2019 йилда ўз қувватининг ярмигагина ишлаган. Бунга асосий сабаб эса чорва экспорти юқори бўлган вазиятда хом ашё тақчиллиги ҳисобланади.

2019 йилда Қозоғистондан 156 минг бош йирик қорамол олиб чиқилган. Ундан аксарияти – 121,6 минг боши ёки 78 фоизи Ўзбекистонга, яна 14 фоизи Арманистонга олиб чиқилган. 

Шунингдек, Қозоғистондан ўтган йил 264 минг бош қўй олиб чиқилган. Унинг асосий харидори ҳам Ўзбекистон ҳисобланади. Ўзбекистонга 200 мингдан кўпроқ қўй олиб чиқилган. Шунингдек, Россия Қозоғистондан 21,5 минг, Озарбойжон 18 минг, Эрон 12 минг бош қўй сотиб олган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top