Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арипов «Doing business» бўйича яқин ўн йилликдаги режаларни очиқлади
Олий Мажлис палаталарининг 21 январь куни бўлиб ўтган илк қўшма мажлисида сўз олган бош вазир Абдулла Арипов ҳукуматнинг яқин ва узоқ истиқбол учун режалари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистон яқин ўн йилликда Жаҳон банки томонидан юритиладиган «Бизнес юритиш» (Doing Business) рейтингида кескин юқорилашни мақсад қилган ва бунинг учун барча зарур чораларни кўради.
«Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш» индексида Ўзбекистонни ҳозирги 69-ўрнидан 2030 йилга қадар 20-ўрингача кўтариш юзасидан барча зарур чоралар кўрилади ва бу бўйича президент томонидан аниқ вазифалар ҳукумат олдига қўйилган», дея бош вазир сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълумот учун, «Doing Business» бу – ўрта ва кичик бизнеснинг ишбилармонлик фаоллигини яхшилайдиган ёки чеклайдиган қонунчиликни баҳолаб борувчи рейтинг ҳисобланади.
Рейтинг дунёнинг турли давлатларида бизнес юритиш қулайлигини баҳоловчи кўрсаткичларни таҳлил қилади. Таҳлиллар бизнес бошлаш, қурилиш учун рухсат олиш, мол-мулкни рўйхатга олиш, кредит олиш, электр таъминотига уланиш, солиқ, халқаро савдо, шартномаларнинг бажарилиши ва тўловга қодир бўлмаслик каби йўналишларни ўз ичига олади.
«Doing Business» индексининг охирги ўн йилликдаги натижаларида Ўзбекистон ўз ўрнини кескин яхшилаб бораётганини кўриш мумкин. Жумладан, сўнгги 8 йилда Ўзбекистон ушбу рейтингда 104 поғона ўсишга эришган.
Жаҳон банки ушбу индекс натижаларини сўнгги бор 2019 йил якунлари бўйича жорий йилнинг январь ойи бошида эълон қилди. Унга кўра, йиллик ҳисоботда Ўзбекистон 7 поғона юқорига кўтарилиб, ишбилармонлик муҳитини яхшилашда энг юқори кўрсаткичга эришган 20 мамлакат қаторига кирди.
Унга кўра, Ўзбекистон 2019 йил якунлари бўйича 100 балдан 69,9 балл тўплаб, 190 мамлакат орасида 69-ўринни эгаллади. 2018 йилги рейтингга нисбатан мамлакат 76-ўриндан 7 поғона юқорига кўтарилди.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026