Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда илк марта аёл киши президент бўлади
Греция парламенти Екатерина Сакелларопулунинг мамлакат президентлигига сайланишига овоз берди.
Бунга қадар Сакелларопулу олий маъмурий суд раиси лавозимида ишлаб келаётганди. У мамлакат тарихида энг юқори лавозимни эгаллаган илк аёл бўлди.
63 ёшли Сакелларопулунинг номзодини президентликка Греция бош вазири Кириакос Мицотакис илгари сурганди.
Екатерина Сакелларопулу 1956 йилда Салоники шаҳрида туғилган. У 1987 йилда Афина университетининг юридик факультетини тамомлаган, 1989-1990 йилларда Париж университетида конституцион ва маъмурий ҳуқуқ бўйича ўқишни давом эттирган.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026