10:29 / 23.01.2020
0
2961

Ўзбекистон биохавфсизлик бўйича Картахена баённомаси иштирокчисига айланди

2020 йил 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси учун Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга Биохавфсизлик бўйича Картахена баённомаси кучга кирди. Баённома 2000 йил 29 январда Монреал шаҳрида қабул қилинган.

Картахена баённомаси 1992 йилги Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция қоидаларини тўлдиради. Ўзбекистон мазкур конвенцияга 1995 йил 17 октябрда қўшилган.

Ҳозирда 172 та давлат Картахена баённомаси қатнашчиси ҳисобланади.

Мазкур халқаро шартноманинг мақсади – замонавий биотехнологияни қўллаш натижаси ҳисобланувчи ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва ундан барқарор фойдаланишга салбий таъсир кўрсата олувчи тирик ўзгартирилган организмларни (ГМО) хавфсиз етказиб бериш, қайта ишлаш ва истеъмол қилиш соҳасида тегишли даражадаги ҳимояни таъминлашга кўмаклашиш.

Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномада иштирок этиши ГМО-маҳсулотлардан фойдаланиш ва уларни ташишга алоқадор амалий жараёнларни такомиллаштириш ҳамда замонавий биотехнология маҳсулотларини ишлатиш натижасида аҳоли ва атроф-муҳит учун потенциал таҳдидларнинг олдини олиш имконини беради.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top