21:35 / 24.01.2020
0
15024

Android 11 операцион тизими тақдимоти санаси маълум қилинди  

Фото: techfusion.ru

Google компанияси дастурчилар учун Google I/O анжумани ўтказиладиган санани маълум қилди. Таъкидланишича, анжуман АҚШнинг Маунтин-Вью шаҳрида (Калифорния штати) 12-14 май кунлари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Google бош директори Сундар Пичаи твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Мутахассисларнинг фикрича, айнан шу тадбирда янги Android 11 операцион тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.  

Экспертлар, шунингдек, Google май ойида Pixel смартфонлари учун янгиланмаларни тақдим қилиши мумкинлигини маълум қилишган. 

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Android 10 операцион тизими 2019 йил 7 май куни тақдим қилинган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top