Жаҳон | 09:30 / 24.01.2020
6252
2 дақиқада ўқилади

АҚШда ҳомиладор аёлларнинг виза олиши қатъийлаштирилди

Фото: AP

АҚШ ҳукумати “туғруқ туризми” деб аталувчи ҳолатга чек қўйишга қаратилган янги виза қоидаларини эълон қилди. Эндиликда фарзандини автоматик тарзда фуқароликни олиши мақсадида АҚШга атайлаб туғишга келувчи ҳомиладор аёлларга АҚШ ҳудудига кириш тартиби қатъийлаштирилади. Бу ҳақда Time нашри хабар берди. 

АҚШ қонунчилиги Қўшма Штатларда туғилганларга ота-онасининг қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъи назар автоматик равишда фуқаролик олиш имконини беради.

Ушбу мақсадда АҚШга келувчи аёлларни консулхоналарнинг кириш рухсатларини беришга масъул ходимлари аниқлайди. АҚШга тиббий зарурат билан келувчи ҳомиладор аёллар бундан мустасно бўлади. Бироқ бу ҳолатда ҳам аёл АҚШда туғишга етарлича маблағга эгалигини тасдиқлаши керак бўлади.

Оқ уйнинг миграция қоидалари ўзгаришига бағишланган баёнотида айтилишича, янги қоидалар қисқа муддатли ишчи, кўнгилочар ва тиббий ёрдам олиш мақсадидаги сафарлар учун берилувчи B1/B2 туридаги визаларни қамраб олади. 

Оқ уйнинг ушбу қарори миллий хавфсизликни ошириш ва солиқ тўловчилар пулларини тежаш мақсадида қабул қилинган. 

Time’да таъкидланишича, АҚШ президенти Дональд Трамп анчадан бери бу қоидаларнинг киритилишини қўллаб-қувватлаб келган, бироқ уларга шубҳа билан қаровчилар консулхоналар ходимлари бу ҳолатда бир қатор муаммоларга келишлари мумкинлигини таъкидлашмоқда. Жумладан, улар аёлнинг ҳомиладорлигини қандай аниқлашлари тушунарсиз, чунки суҳбат чоғида бундай саволларни бериш мумкин эмас. Агар аёл ҳақиқатан ҳам ҳомиладор бўлса, у АҚШга айнан туғиш учун кетаётганини қандай аниқлаш мумкин, чунки ҳомиладорларга виза беришга тўғридан-тўғри тақиқлов йўқ.

АҚШнинг миграция тадқиқотлари маркази маълумотларига кўра, АҚШда ҳар йили туристик визалар билан келувчи 30 мингдан кўпроқ аёл фарзанд дунёга келтиради. Бундан ташқари, шундай мақсаддаги турларни ташкиллаштирувчи компаниялар ҳам мавжуд.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти