Исроил-Ғазо чегараси яқинидаги Исроил танки. Фото: Амир Кохен / REUTERS

АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг Яқин Шарқ бўйича вакили Стив Уиткоффнинг Ғазо бўйича сулҳ режаси Исроил томонидан маъқулланди. Ғазога ҳуманитар ёрдам киришини таъминлаш ва ҳудуддаги урушни тўхтатиш бўйича халқаро босим кучайиб бораётган пайтда ишлаб чиқилган таклиф 29 май куни Оқ уй томонидан Ҳамасга юборилган.

«Шуни тасдиқлайман: махсус вакил Уиткофф ва президент Ҳамасга сулҳ таклифини юборди, бу таклифни Исроил қўллаб-қувватлади. Таклиф Ҳамасга юборилишидан аввал Исроил томонидан имзоланган. Музокаралар давом этмоқда ва умид қиламизки, Ғазода сулҳ ўрнатилади, шунда биз барча гаровдагиларни уйига қайтара оламиз», деди Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Оқ уй матбуот котиби Каролин Левит.

Каролин Левит / The New Republic

АҚШ Давлат департаменти вакили Темми Брюс эса Ҳамас Исроил томонидан қўллаб-қувватланган бу сулҳ режасини маъқуллайдими-йўқми, аниқ эмаслигини айтган. У «муайян умидлар борлигини» билдирган ва ушбу янги таклиф «катта салоҳиятга эга» эканини таъкидлаган.

Сулҳ нимадан иборат?

Исроилдаги манбанинг маълум қилишича, келишувнинг бошланғич босқичи 60 кунлик сулҳ ва БМТ назоратидаги гуманитар ёрдам оқимини ўз ичига олади.

Стив Уиткоффнинг янги таклифи тафсилотлари оммага ошкор қилинмаган. Бироқ Ҳамас расмийси ва исми ошкор этилмаслик шарти билан Миср расмийси айрим тафсилотларни мустақил тарзда тасдиқлаган. Reuters нашрига кўра, янги таклиф қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • 60 кунлик жанговар ҳаракатларни тўхтатиш;