Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эроннинг Fars ахборот агентлиги сайти АҚШ санкциялари сабабли блоклаб қўйилди
Фото: Fotolia / Borna_Mir
Эроннинг Fars ахборот агентлиги сайти АҚШ молия вазирлиги буйруғи билан блоклаб қўйилди. Бу ҳақда Fars ўз Telegram-каналида хабар берди.
Халқаро провайдер Fars’га электрон мактуб йўллаб, унда блоклашнинг сабаби сифатида “хорижлик активларни назорат қилиш бошқармаси буйруғи ва ахборот агентлигининг “қора рўйхат”га (SDN-рўйхат) киритилиши”ни кўрсатган.
Ахборот агентлигининг хабар беришича, .ir доменли сайт одатдаги тартибда ишламоқда, бироқ .com доменли сайт ҳанузгача блокланган.
23 январда АҚШ Эрон билан боғлиқ жисмоний шахслар ва компанияларга нисбатан қўшимча санкциялар киритди. Санкциялар рўйхатига Хитой ва Эрон фуқаролари ҳамда нефть секторидаги компаниялар киритилган.
Мавзуга оид
21:42 / 14.04.2026
Эрон бешта араб давлатидан товон пули тўланишига эришмоқчи
15:25 / 14.04.2026
WSJ: Саудия АҚШдан Эрон билан музокараларга қайтишни талаб қилмоқда
10:10 / 14.04.2026
АҚШ вице-президенти: Эрон кейинги йўлни ўзи танлайди
08:06 / 14.04.2026