Жаҳон | 23:15 / 25.01.2020
8803
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 1200дан ошди

Туркия шарқида юз берган зилзила оқибатида жабрланганлар сони 1243 кишига етди. Бу ҳақда Туркиянинг фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бўйича бошқармаси (AFAD) маълум қилди.

Агентликнинг маълумотига кўра, энг кўп жабрланганлар Элязиғ (843) ва Малатья (226) вилоятларида бўлган. Бундан ташқари, Диёрбакир, Шонлиурфа, Адияман, Қаҳрамонмараш, Ботмон вилоятларида ҳам жабрланганлар бор.

Табиий офат юз берган ҳудудда 3,7 мингга яқин қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Қайд этилишича, зилзила натижасида 30 та бино вайрон бўлган ва 81 та бинога кучли зарар етган.

Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 29 киши ҳалок бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид