Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон шимоли-шарқида тўртта портлаш юз берди
Фото: REUTERS
Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Ассам штатида камида тўртта портлаш юз берди. NDTV телеканалининг билдиришича, ҳозирча қурбонлар ва жароҳатланганлар тўғрисида маълумот берилмаган.
Портлашларнинг учтаси Дибругарх шаҳрида юз берган, яна бир портлаш Чарайдео шаҳрида содир бўлган. Уларнинг барчаси 10 дақиқа ичида юз берди, деб маълум қилди маҳаллий полиция вакили.
Дастлабки маълумотларга кўра, номаълум шахслар бир нечта граната улоқтирган. Полиция терактлар ортида Ассам штатининг Ҳиндистондан ажралиб алоҳида давлат бўлишини истаётган "Ассам озодлиги бирлашган фронти" (ULFA) гуруҳи турганини тахмин қилмоқда.
Портлашлар Ҳиндистонда республика куни миллий байрами нишонланаётган кунда амалга оширилди.
Мавзуга оид
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026