Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5-қаватдан тушиб кетган болани қутқариб қолган 3 эркак тақдирланди
Ижтимоий тармоқларда 14 январь куни Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида 5-қаватда ёш бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видео тарқалганди.
Олмазор тумани Беруний мавзесидаги уйида қаровсиз қолдирилган 3 ёшли бола воқеа гувоҳлари томонидан қутқариб қолинганди.

Бола хонадон деразаси ташқарисидаги панжарага осилиб турганда қўшнилар пастда адёл тортиб, уни ушлаб қолишга муваффақ бўлишган. Бола жиддий жароҳатлар олмаган ва шифохонага етказилиб, текширувдан ўтказилганди.

28 январда Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати болани қутқариб қолган 3 эркак “Беруний-3” маҳалласида яшовчи Риҳсибой Султонов, Мансур Иброҳимов ва Маъмур Иброҳимов эканини маълум қилди.

Жонкуяр инсонларга “фуқаролик бурчини теран англаганлик, масъулиятлилик ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш кўникмалари” учун Тошкент прокурори номидан миннатдорлик ёрлиқлари ва совғалар топширилди.
Мавзуга оид
21:26 / 07.12.2025
Тошкентда ҳавони ифлослантираётган корхона раҳбарига чора кўрилди
21:38 / 06.12.2025
Тошкентда жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
15:27 / 06.12.2025
Тошкент–Гоа йўналишида тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилди
18:42 / 05.12.2025