Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдуқодир Машариповнинг шеригига 632 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазоси сўралди
Фото: REUTERS / Umit Bektas
2017 йил Янги йил кечаси Истанбулдаги Reina тунги клубида теракт содир этган Ўзбекистон фуқароси Абдуқодир Машарипов иши бўйича суд жараёни поёнига етмоқда.
27 январдаги суд мажлисида Туркия прокурори сўз олиб, терактга алоқадорларга жазо муддатлари берилишини талаб қилди. Жумладан, прокурор бош гумонланувчи Абдуқодир Машариповга 40 та умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини сўради.
Шунингдек, ушбу иш бўйича ўтаётган яна бир гумонланувчи, терактлар содир этишга чақирган ва уларни амалга оширишда кўмак кўрсатган Илёс Мамашариповга 632 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазоси сўралди.
Туркия прокурори, шунингдек, Абдуқодир Машариповнинг икки хотини - Зарина Машарипова ва Траора Тенага 7,5 ва 15 йиллик қамоқ жазолари берилишини сўради.
Шу билан бирга, прокурор ушбу жиноий иш доирасида ҳибсга олинган 11 гумонланувчини уларга нисбатан исботлар йўқлиги ва қисман оқланганлари сабабли оқланишини сўраган.
Гувоҳларнинг терактни айнан Абдуқодир Машарипов содир этганига ишора қилувчи кўрсатмаларига қарамай, гумонланувчи ўз айбини тан олишдан бош тортган ва теракт жойида тасодифан бўлиб қолганини таъкидлаган.
Туркия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ушбу иш бўйича кейинги суд мажлиси 23 март куни бўлиб ўтади ва унда барча айбдорларга якуний ҳукм чиқарилади.
2017 йил 1 январга ўтар кечаси Истанбулдаги Reina тунги клубида Янги йил нишонланиши вақтида қуролланган эркак отишма содир этган. Теракт оқибатида 39 киши, жумладан 12 нафар туркиялик ва 27 нафар хорижлик ҳалок бўлган, 69 киши жароҳат олган. Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. Терактни содир этишда гумон қилиниб 1988 йилда туғилган ўзбекистонлик Абдуқодир Машарипов қўлга олинган.
Мавзуга оид
12:30
НАТО Эрон хавфи ортидан ракетага қарши мудофаани кучайтиради
21:00 / 04.03.2026
НАТО ҳаво мудофааси Туркия томонга учирилган Эрон баллистик ракетасини уриб туширди
18:59 / 04.03.2026
Туркия ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 34 йиллигини нишонламоқда
19:11 / 02.03.2026