Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда коронавирус юқтиришда гумонланган 12 киши шифохонага ётқизилди
Туркиянинг Каппадокия ўлкасига саёҳат қилиш учун келган хитойлик 10 нафар турист ва яна икки нафар туркиялик коронавирус юқтиришда гумонланган ҳолда шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Оқсарой провинцияси губернатори Али Манти матбуот анжумани вақтида маълум қилган.
«Сайёҳлардан бирида касаллик симптомлари аниқлангач, эҳтиёткорлик юзасидан у ва у билан бирга юрган 9 сайёҳ, шунингдек гид ҳамда автобус ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди», дея губернаторнинг сўзларини келтирмоқда DHA агентлиги.
Улардан олинган ташхислар соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган. Натижалар чиққунича туристлар маҳаллий шифохонанинг махсус инфекцион бўлимида қолишади.
Шунингдек, Германияда коронавирус билан касалланишга оид илк ҳолат тасдиқланди.
Коронавирус келтириб чиқарадиган пневмония Бавариянинг Штарнберг округида қайд этилган.
Роберт Кох институти мутахассислари Бавариянинг бошқа фуқаролари касалликни юқтириш эҳтимоли паст эканлигини таъкидламоқда.
Вирус аниқланган эркак шифокорлар назоратида бўлиб турибди. У юқумлик касалликлар бўлимига жойлаштирилган ва бошқа беморлардан ажратилган. Унинг ҳолати қониқарли эканлиги билдирилган.
ХХР соғлиқни сақлаш қўмитасининг сўнгги маълумотларига кўра, Хитойда тарқала бошлаган коронавирус келтириб чиқарган пневмония билан касалланган беморлар сони 4515 нафарни ташкил этмоқда, бу вирусни юқтирганларнинг 106 нафари ҳалок бўлган. Хитойдан ташқарида Ҳонгконг, Макао, Тайван, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия ва Камбожада ҳам вирусни юқтириб олганлар аниқланган.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026