Ўзбекистон | 11:40 / 29.01.2020
4570
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманидаги йўллардан бири ёпилади

29–31 январь кунлари Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек ва Мўминова кўчалари оралиғида жойлашган Олимлар кўчасидаги йўл автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йўлнинг ёпилишига ушбу кўчада олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабаб бўлмоқда.

«Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ахборотида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид