Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Суриядан ўз қўшинларини ҳали-бери олиб чиқиб кетмаслигини билдирди
Қўшма Штатлар яқин истиқболда Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетмоқчи эмас.
Бу ҳақда АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри маълум қилди.
"Биз яқин истиқболда Суриядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетишни режалаштираётганимиз йўқ", - деди у.
Жеффрининг таъкидлашича, Сурияда Америка қўшинларининг бўлиши терроризмга қарши кураш билан изоҳланади.
"Уларнинг вазифаси ИШИДни буткул яксон қилиш ҳисобланади ва бунга яна қанчадир вақт керак", - деди Жеффри.
"Саъй-ҳаракатларимизнинг асосий қисми ИШИДни нефть майдонларига яқин йўлатмаслик ҳамда биз билан ҳамкорликда ИШИДга қарши курашаётган маҳаллий жамоатнинг курашни давом эттиришда ресурсларга эга бўлиши ва ўзини ўзи таъминлай олишини кафолатлашдир, чунки улар нафақат ИШИД, балки Асад режими босими остида қолишган", - деб қўшиб қўйди у.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026