Ўзбекистон | 19:35 / 30.01.2020
18810
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз» газ ва нефть қазиб олувчи вахта ишчилари ойлигини 30 фоизгача оширди

Фото: Ўзбекнефтгаз

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва жамиятнинг касаба уюшмаси раиси Баҳодир Муратов ташкилот бўлинмалари ходимларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида қўшма қарорни имзолади.

Ҳужжат билан 2020 йилнинг 1 февралидан ишлаб чиқаришни бошқариш, газ ва нефть қазиб олиш бўлинмалари, газни қайта ишлаш заводи ва автотранспорт корхонаси муҳандис-техник ходимлари ва ишчилари иш ҳақини белгилашнинг янги тариф сеткаси тасдиқланди.

Унга кўра, дастлабки босқичда бевосита нефт ва газ конларида қазиб олиш билан банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи ва тариф ставкасига қуйидагича устама белгиланади:

– муҳандис-техник ходимлар учун – 20 фоиз;
– вахтада ишловчи ишчилар учун – 30 фоиз.

«Бундан кўзланган мақсадлардан бири – конларда оғир шароитларда меҳнат қилаётган 4389 нафар хизматчиларни рағбатлаштириш, уларни молиявий янада қўллаб-қувватлаш ва шу орқали ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдир», – дейилади «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабарида

Мавзуга оид