АҚШда Ўзбекистонда пуллик автомобил йўллари қурилишига қизиқиш билдирилди
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов дунёдаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири “Bechtel”нинг Виржиния штатида жойлашган инновацион марказига ташриф буюриб, унинг ҳудудий ҳамкорлик бўйича президенти Стюарт Жонес билан учрашди.
Учрашув давомида Жонес Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти механизмларига ўтишга қаратилган ислоҳотлар, устувор соҳаларни модернизациялаш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолаган.
Компания президенти Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга, жумладан “Тошкент-Самарқанд” ва “Тошкент-Андижон” пуллик автомобил йўллари қурилиши, давлат-хусусий шерикчилик тамойиллари асосида фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришга қизиқиш билдирган.
Учрашув якунларига кўра, “Bechtel” делегациясининг юқоридаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказиш учун март ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024