Жаҳон | 11:01 / 01.02.2020
11905
1 дақиқада ўқилади

Россияда банкоматни портлатмоқчи бўлган 4 нафар ўзбекистонлик судланди

Россиянинг Пермь шаҳри Мотовилихин туман суди 3,4 млн рублдан кўпроқ пул ўғирлаш мақсадида банкоматни очмоқчи бўлган 4 нафар ўзбекистонликка қарши жиноий иш бўйича ҳукм чиқарди.

Фото: Pixabay

Пермь ўлкаси прокуратурасида маълум қилинишича, жиноятчилар Пермдаги банкоматлар ичидаги пулларни қўлбола портловчи қурилма қўллаган ҳолда қўлга киритишмоқчи бўлишган. Бироқ улар жиноятни охиригача етказа олишмаган: жиноятчилар қўлга тушишдан қўрқиб, воқеа жойидан қочиб қолишган. Кейинроқ полиция уларни ушлашга муваффақ бўлган.  

4 нафар эркакка ўта катта миқдорда ўғирлик содир этиш, портловчи қурилмаларни, сақлаш, олиб юриш ва ташиш, тайёрлаш моддалари бўйича айблов эълон қилинган. Суд ўзбекистонликларга 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш ва 300 мингдан 350 минг рублгача жарима тўлаш жазосини тайинлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид