13:48 / 02.02.2020
4
12881

Қозоғистон Ухандан фуқароларини олиб чиқиб кетди 

Қозоғистон коронавирус тарқалиши ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳридан 83 фуқаросини олиб чиқиб кетди.

Фото: Reuters /Aly Song

Қозоғистон ҳукуматида маълум қилинишича, Қозоғистонга қайтарилганларнинг 80 нафарини талабалар ташкил қилади.

“2 февралда Қозоғистон фуқаролари соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирлигининг Шошилинч тиббиёт миллий мувофиқлаштириш маркази Уханда қолаётган 83 қозоғистонликни ватанга қайтарди”, дейилган хабарда.

Парвоз вақтида қозоғистонликларга барча ҳимоя воситалари билан таъминланган тиббий ходимлар ҳамроҳлик қилган. Таъкидланишича, Қозоғистонга етказилганларнинг соғлиқлари текширилгач, улар пойтахтдаги кўп тармоқли шифохонанинг махсус ажратилган корпусида 14 кунлик карантинга жойлаштирилган. Ушбу шифохона Нур-Султондан 7 км узоқликда жойлашган. 

“Шифохона барча зарур бўлган инфекцион хавфсизлик технологиялари, замонавий диагностик, даволаш ва жонлантириш қурилмалари билан жиҳозланган, зарур сондаги тиббий ходимлар билан таъминланган. Бу ерда эвакуция қилинган фуқаролар қўшимча кўрикдан, биринчи навбатда, коронавирус юқтирганликка тестдан ўтказилади. Карантин вақтида улар билан хавфли инфекциялар билан ишлаш тажрибасига эга бўлган тиббий ходимларгина мулоқотда бўлади”, деб таъкидлаб ўтилган хабарда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top