Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Москва газ нархи борасида Беларусни алдаганини айтди
Россия «Белтрансгаз»ни сотиб олаётганида Беларусни Россиядаги ички нархларга «олиб келишни» ваъда қилганди, деди мамлакат президенти Александр Лукашенко.
"Белтрансгаз"ни сотиб олаётганда бизни беш йил ичида Россиядаги ички нархларга «олиб келишни» ваъда қилгандингиз, шундай экан, олиб келинг. Нега бизни алдаяпсиз? Бундан ташқари, бизни буни унутиб юборган деб ўйлаяпсиз", - деди Беларусь президенти.
Лукашенко Минск "шунчаки ҳалол, соф, шаффоф муносабатларни хоҳлашини" айтди.
"Хоҳламасангиз, бу ҳақда айтинг. "Оҳ, Помпео келди" деб қичқирманг. Эртага Трамп келади. Унда нима қилишади?" – деди у.
Лукашенко Беларусь суверен ва мустақил давлат сифатида ташқи сиёсатни қандай олиб боришни ўзи белгилашини таъкидлади.
"Ёки бу билан Россияга зарар етказдикми? Йўқ", - деб қўшиб қўйди у.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026