18:27 / 06.02.2020
0
8749

ХКСдан Ерга 3 фазогир қайтди

6 февралда Халқаро коинот станциясидан Ерга 3 фазогир муваффақиятли қайтди.

Фазогирларни Ерга қайтарган «Союз МС-13» кемаси ХКСнинг «Поиск» модулидан Тошкент вақти билан соат 10.50 дақиқада ажралган. Кеманинг қайтиши ишчи тартибда ўтган ва у соат 14.12да Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳридан 147 км узоқликдаги даштга қўнган.  

Ерга Роскосмос фазогири Александр Скворцов, NASA астронавти Кристина Кук ва Европа коинот агентлиги вакили Лука Пармитано қайтган. 

Таъкидлаш жоиз, Скворцов ва Пармитано ХКСда 200 кун, америкалик аёл астронавт Кристина Кук 328 кун қолиб, аёллар ўртасида орбитада қолиш давомийлиги бўйича рекорд ўрнатган. Бундан ташқари, Кук ХКСдаги фаолияти давомида 6 марта очиқ коинотга чиққан ва бошқа бир аёл астронавт Жессика Меир билан бирга тарихда биринчи марта икки аёл фазогирнинг бир вақтда очиқ коинотга чиқишида иштирок этган.

Ҳозирда коинот станциясида апрель ўрталаригача Роскосмос фазогири Олег Скрипочка ҳамда NASA астронавтлари Эндрю Морган ва Жессика Меир ишлашни давом эттиради.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top