18:24 / 07.02.2020
0
9038

Ўзбекистонда нодир китобларни эндиликда телефон орқали ўқиш мумкин

Фойдаланувчи интернет орқали онлайн тизимида қўлёзмалар, нодир китоб, альбом, газеталар каталоги ҳамда тўлиқ матни билан танишади 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида нодир ва алоҳида қимматли нашрларни эҳтиётлаб сақлаш, уларни консервация ва реставрация қилишнинг замонавий методларини жорий қилиш, босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, тарихий ҳужжатлар ва нодир нашрларнинг электрон фондини шакллантириш долзарб вазифалардан этиб белгиланган.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан «Нодир нашрлар ва қўлёзмалар» маълумотлар базаси дастури жорий этилган.

Дастурга нодир нашрлар каталоги ва асарнинг тўлиқ матни киритилган. Шунингдек, алоҳида фойдаланувчилар (олимлар, мутахассислар ва тадқиқотчилар) мазкур дастур ёрдамида ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича шарҳлар, соҳавий мақолаларни  жойлаштириш имконига эга бўлишади.

Миллий дастурнинг афзаллиги шундаки, фойдаланувчи интернет орқали www.nodir.natlib.uz онлайн тизимида қўлёзмалар, нодир китоб, альбом, газеталар каталоги ҳамда тўлиқ матни билан танишади. Яъни, қаерда бўлишдан қатъий назар, қўлдаги смартфон орқали икки-уч аср аввал битилган манбани бемалол ўқиш мумкин.

Ҳозирда базага 1855 та китоб, 118 та қўлёзма, 22 та альбом, 2670 вақтли матбуот нашри киритилган бўлиб, бу ишлар тизимли давом этиб келмоқда.

Дастур фойдаланувчига қисқа вақтда барча ахборот ресурсларини бир маконга умумлаштириш, кенг кўламли маълумотларни сифатли тақдим этиш имконини беради.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top