Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти ўз ўғлини янги вазирликка раҳбар этиб тайинлади
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 7 февралда ўз фармони билан ўғли Сардор Бердимуҳамедовни янги ташкил этилган саноат ва қурилиш ишлаб чиқариши вазирлигига раҳбар этиб тайинлади.
Туркманистон президенти шу фармони билан ўғлини 2019 йил июндан бери эгаллаб келган Ахал вилояти ҳокими лавозимидан озод этган.
Бердимуҳамедов ўз фармони билан Туркманистон саноат ва коммуникациялар ва унинг агентлиги Turkmensenagat’ни тугатиб, улар негизида саноат ва қурилиш ишлаб чиқариши вазирлигини ташкил этган.
Айтиш жоиз, 38 ёшли Сардор раҳбарлигида Ахал вилояти Туркманистоннинг биринчи рақамли вилоятига айланган ҳамда 2019 йилда пахта терими бўйича режани биринчи бўлиб бажарган.
Бунгача у вилоят ҳокими ўринбосари, ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларини эгаллаган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026