Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ коронавирус сабабли Хитойда виза беришни тўхтатди
АҚШ янги турдаги коронавирус тарқалиши сабабли 10 февралдан Хитойда виза беришни тўхтатди.
Фото: WeChat
Бу ҳақда АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси сайтида маълум қилинган.
Хабарда таъкидланишича, 10 февралдан АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Ченду, Гуанчжоу, Шанҳай ва Шэньяндаги бош консулхоналари виза хизматлари кўрсатишни тўхтатади. Коронавирус билан боғлиқ ҳолда юзага келган вазият ва “ходимлар сони чекланганлиги” сабабли АҚШнинг дипломатик ваколатхоналари виза хизматлари кўрсатилиши борасидаги сўровларга жавоб бера олмаслиги маълум қилинган. Шу билан бирга, дипломатлар “фавқулодда вазият” юзага келса, ёрдам беришга тайёрликларини билдирганлар.
АҚШ коронавирус сабабли 2 февралдан америкаликларга Хитойга боришга чеклов ва охирги 14 кун ичида Хитойда бўлган хорижликларга АҚШга киришга тақиқлов жорий қилганди. Шунингдек, АҚШ давлат департаменти Хитойдаги дипломатик идоралари ходимларининг қисман эвакуация қилинишига рухсат берган.
Мавзуга оид
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
20:24 / 12.01.2026
Эрон ҳукумати намойишларни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди
15:21 / 12.01.2026
15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик АҚШга борди — сафарлар мақсади бўйича тақсимот
13:30 / 12.01.2026