Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги каналлардан биридан чақалоқ жасади топилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги каналлардан биридан янги туғилган чақалоқнинг жасади топилгани ҳақида видеохабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, бугун, 10 февраль куни эрталаб соат 10:35да ички ишлар органларига Чилонзор тумани ҳудудидаги каналда чақалоқ жасади топилгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси бўйлаб ўтган каналда, «Совпластитал» корхонаси биноси орт томонида юз берган.
Билдирилишича, воқеа жойига ИИБ ФМБ раҳбарияти ва Чилонзор тумани прокуратураси ходимлари етиб борган. Иш Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти назорати остига олинган.
«Телеграм тармоғидаги қатор гуруҳларда ҳодиса Олмазор туманида юз бергани ҳақида тарқалган маълумот нотўғри», - дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
18:44 / 22.03.2026
2026 йилда Ўзбекистондаги 50дан ортиқ канал ва суғориш тармоқлари таъмирланади
20:42 / 06.03.2026
Сув йўқотилиши юқори каналлар реконструкция қилинади ва бетонлаштирилади
20:34 / 15.01.2026
Хатирчида 6 ойлик чақалоқ отаси оғзига пайпоқ тиқиши оқибатида вафот этди
14:07 / 27.12.2025