Ўзбекистон | 08:13 / 12.02.2020
17674
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳокимлар яна бир бор ўқитилади

Ҳокимларни замонавий бошқарув асослари бўйича ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш чораларини кўриш назарда тутилмоқда.

Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, бу борада йил давомида тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Дастурда вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларини бошқарув асослари бўйича ўқитиш, хорижий мамлакатларнинг нуфузли ташкилотларида малака ошириш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид