Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг энг йирик банки эгаси ўзгаради
Россиянинг энг йирик банки ҳисобланган “Сбербанк”нинг эгаси ўзгаради. Россия ҳукумати банкнинг Марказий банкка тегишли улушини (50 фоиз плюс бир акция) Миллий фаровонлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан бозор нархида сотиб олмоқчи.
Бу ҳақда Россия молия вазирлигида маълум қилинган. Сотиб олинадиган назорат пакети 2,8 трлн рублга баҳоланган.
Молия вазири Антон Силуановнинг таъкидлашича, банкнинг назорат қилувчи акциядори ўзгариши фуқароларнинг банкдаги омонатларига таъсир кўрсатмайди.
Айни вақтда Россия Марказий банкининг “Сбербанк” капиталидан чиқиши бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва у ҳукуматга кўриб чиқиш учун йўлланган.
Ҳужжатда таъкидланишича, Марказий банк ҳам “Сбербанк” акциядори бўлиши, ҳам тартибга солувчи ва назорат қилувчи орган ҳисобланиши манфаатлар зиддиятини келтириб чиқариши мумкин, акцияларнинг сотилиши эса бу муаммога барҳам беради.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026