Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оролбўйи ҳудудида «Оролдаги боғим» агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилади
Давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, президент ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан:
Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида 20,3 гектар майдонда “Мўйноқ” тажриба-синов майдони, Нукус туманида 20 гектар майдонда “Саманбай” тажриба-синов майдони ташкил этилган;
шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли чўл ва манзарали ўсимликлар генофонди шакллантирилиб, унга киритилган 13 турдаги ўсимлик дунёси объектлари синовдан ўтказилмоқда.
Халқаро инновация маркази ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган “Му garden in the Aral Sea’' (“Оролдаги боғим”) агро ва экотуризм лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Оролбўйи ҳудудида илмий-тадқиқот ва амалий ишларни олиб бориш, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун кўргазмали тажриба-синов майдонларини ташкил этиш мақсадида Халқаро инновация марказининг эҳтиёжларига мувофиқ равишда ушбу марказга икки ой муддатда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши - Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги захира ер майдонлари ҳамда Орол денгизининг қуриган тубидаги ҳудуддан;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси - Оролбўйи ҳудудидаги ўрмон фонди ерларидан ер майдонлари ажратилишини таъминлайди.
Белгилаб қўйилишича:
Халқаро инновация марказининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар 2020 йил 1 январдан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда шу муносабат билан ушбу харажатларни Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўхтатилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани “Мўйноқ” тажриба-синов майдонида маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларини қуриш, шунингдек, Нукус тумани “Саманбай” тажриба-синов майдонида лаборатория биноси ва хостел қуриш ҳамда ушбу ҳудудни ободонлаштириш бўйича харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, тижорат банклари кредитлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Халқаро инновация марказининг илмий лабораторияларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, шу билан бирга зарур сарфланадиган материаллар ва бутловчи буюмлар билан узлуксиз равишда таъминлаш, шунингдек, “Му garden in the Aral Sea” (“Оролдаги боғим”) агро ва экотуризм лойиҳасини амалга ошириш бўйича харажатлар Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Халқаро инновация маркази директорига, зарур ҳолларда, президент Администрацияси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда Халқаро инновация марказининг ижро аппарати тузилмасига Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Транспорт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Нукус шаҳар Марказий бозоридан Нукус туманидаги Халқаро инновация маркази ҳудудигача бўлган йўналишда мунтазам жамоат транспорти қатнови ташкил этилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
11:22 / 11.05.2026
Оролқумда 2 млн гектарлик ўрмон яратилади
22:09 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди
20:19 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари кенгашида иштирок этди
21:45 / 20.04.2026