Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон махсус кучлари Дубайдаги халқаро мусобақада муносиб иштирок этди
Ўзбекистон ички ишлар махсус кучлари жамоаси Дубайда ўтган мусобақанинг охирги кунида етакчилик қилди.
Ўзбекистон жамоаси 13 февралда якунланган UAE SWAT Challenge 2020 мусобақасининг охирги куни натижаларига кўра, 1-ўринни эгаллади. Жамоа тўсиқлар полосасини ҳаммадан тезроқ ўтиб, Росгвардиянинг “Витязь” жангчилари ва Чеченистон Республикаси Россия махсус хизматлари университети жамоасини (РУС) ортда қолдирди. Барча уч жамоа мукофот пуллари билан тақдирланди.
Дубайдаги чемпионатга мунтазам равишда ҳомийлик қилувчи INKAS Armored Vehicles компанияси эгаси, ўзбекистонлик Улуғбекхон Мақсумов ўз интервьюсида Ўзбекистон жамоаси мусобақанинг сўнгги кунини чиройли ва муносиб якунлагани ҳамда энг нуфузли йўналиш – тўсиқлар полосасини ўтишда энг юқори ўринни эгаллаганини қайд қилиб ўтган.
“Мен ўзбекистонлик бўлсам-да, бугун қардош республикалар – Россия, Афғонистон, Беларусь ва Қирғизистондан келган йигитларимизни ҳам қўллаб-қувватлаб турдим. Ҳақиқий жангларни спорт мусобақалари билан таққослаб бўлмайди, бироқ мен бугунги ғолибларимиз осойишта ҳаётимизни, оилаларимиз тинчлигини қўлда қурол билан ҳимоя қилишларини ҳар доим ёдда тутаман”, деб айтган Мақсумов.
30 давлатдан 54 та жамоа иштирок этган мусобақа Дубайдаги Al Ruwayaa Training City махсус кампуси ҳудудида 9-13 февраль кунлари бўлиб ўтган.
Умумий ҳисобда юқори ўринлар қуйидагича тақсимланган:
1-ўрин – Дубай полицияси
2-ўрин – Россиянинг “Витязь” жамоаси
3-ўрин – Беларуснинг СОБР жамоаси
4-ўрин – РУС (Чеченистон)
Шунингдек, Беларуснинг “А гуруҳи” жамоаси 12-ўринни, Ўзбекистон жамоаси 15-ўринни, Арманистоннинг “Алфа”си 28-ўринни, Қирғизистоннинг “А махсус кучлари отряди” 41-ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
19:38 / 02.05.2026
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
08:40 / 31.03.2026