Иқтисодиёт | 12:22 / 14.02.2020
8552
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми қарийб 30 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиқчаси» қарийб 30 млрд долларга етди

Фото: Shutterstock.com/Roman Bodnarchuk

Марказий банк (МБ) Ўзбекистон олтин-валюта захиралари статистикасини янгилади.

2020 йил 1 февраль ҳолатига кўра расмий захиралар 29,9 млрд долларни ташкил этди. Халқаро захиралар - 29,4 млрд доллар. Ўзбекистоннинг захиралари заиф диверсификацияланган, шунинг учун деярли барча миқдор хорижий валюта (12,6 млрд доллар) ва олтин (16,9 млрд доллар) ўртасида тақсимланган.

Марказий банк ушбу маълумотларни ошкор қила бошлаганидан бери (2017 йил кузида) биринчи марта расмий захиралар қарийб 30 миллиард доллардан ошди.

Улар асосан олтин нархининг ўсиши ҳисобига ўсди, сабаби олтиннинг ўзи 2019 йил октябрь ойида бўлгани каби деярли бир хил - 10,8 миллион троя унцияси (банклар ва заргарлар томонидан ишлатиладиган оғирлик бирлиги 31,1034768 грамм). Агар тоннага айлантирилса, бу 336 тоннага тенг.

Захиралар, шу билан бирга, мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» деб ҳам ҳисобланади - улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур ва захираларнинг етарлилиги шок ҳолатларнинг хусусиятига бевосита боғлиқ.

2019 йил кузида Ўзбекистон 13 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захирага эга экани маълум бўлди. Бу тавсия этилган кўрсаткичдан тўрт баравар кўп.

Бундан олдин, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми рекорд даражага етгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид