Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Бутунжаҳон аёллар форумида иштирок этади
Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева, Дубай амирлиги шайхи Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум зоти олиялари таклифига биноан, 2020 йилги Бутунжаҳон аёллар форумида қатнашади.
Форум 16-17 февраль кунлари Дубайда бўлиб ўтади. Унга таклиф этилганлар орасида АҚШнинг биринчи хоними Иванка Трамп, Буюк Британия собиқ бош вазири Тереза Мэй каби дунёнинг нуфузли аёллари ҳам бор.
Икки кунлик анжуманда 87та давлатдан жами 3 мингдан ортиқ делегат қатнашиши кутиляпти. 60дан зиёд воркшоп ва сессияларда турли мавзулар муҳокама қилинади.
Жумладан, Саида Мирзиёева Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маъруза қилади.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёева 2019 йил апрелидан 2020 йил январига қадар Ўзбекистон президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида директор ўринбосари сифатида фаолият олиб борган, февраль ойидан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондида иш бошлаган эди.
Мавзуга оид
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026