Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистан – Ўзбекистон чегараси 1 мартгача ёпиқ қолади
Коронавирус инфекцияси эпидемияси туфайли Туркманистоннинг қўшни Ўзбекистон билан чегарасида жойлашган «Шовот» ва «Фороб» назорат-ўтказиш пунктлари ёпиқлигича қолмоқда. Бу ҳақда Turkmen news хабар беради.
30 январь куни президент Гурбангули Бердимуҳаммедов коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус кенгаш ўтказди. 31 январь куни эса Туркманистон қўшни Ўзбекистон билан чегарани ёпди.
Чегара 14 февраль куни очилиши керак эди. Аммо Дошўғиз вилоятининг божхона бошқармаси маълумотига кўра, «Шовот» назорат-ўтказиш пункти камида 1 мартгача ёпиқлигича қолади.
Лебап вилоятининг божхона бошқармаси «Фороб» назорат-ўтказиш пунктининг қачон очилиши ҳақида маълумотга эга эмаслиги ва бу масалада Миграция хизматига мурожаат қилишни тавсия этган.
Коронавирус эпидемияси бошланганидан бери, Туркманистон бир қанча фуқароларини, хусусан, талабалар, тадбиркорлар ва Хитойнинг CNPC компанияси ишчиларини Хитойдан эвакуация қилди. Улар Мудофаа вазирлигининг Лебап вилоятида жойлашган кўчма госпиталида карантинда сақланмоқда.
Turkmen news маълумотига кўра, февраль ойининг бошида кўчма госпиталда Хитойдан қайтган бир талаба вафот этган. Яна бир кишида касаллик аломатлари аниқланган. Бироқ, Туркманистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, мамлакатда эпидемиологик вазият назорат остида турибди ва юқумли касалликлардан вафот этганлар йўқ.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
12:53 / 17.02.2026