Жаҳон | 08:20 / 16.02.2020
6327
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Cygnus фазовий кемаси 3,5 тонна юк билан ХКС томон учирилди

АҚШнинг Antares ракетаси Cygnus фазовий кемаси билан бирга 4-уринишда Халқаро коинот станцияси томон йўл олди. Кема станцияга 3,6 тонна юк етказади.  

Фото: NASA

Ракета АҚШнинг шарқий соҳили вақти билан 15 февраль соат 15:21да NASA’нинг Уоллопс космодромидан (Виржиния штати) учирилган. Cygnus кемаси ХКС билан 18 февралда тушашиши режалаштирилган. Кема станцияга 3,6 тонна юк, жумладан озиқ-овқат, ўнлаб илмий тадқиқотлар ўтказиш учун қурилма ва материаллар етказиб беради. 

Дастлаб ракетанинг учирилиши 9 февралга белгиланганди, бироқ стартга 3 дақиқа қолганда ёмон об-ҳаво шароити ва техник носозликлар сабабли 13 февралга, сўнгра 14 февралга қолдирилганди. 

Эътиборлиси, кема ХКСдан ажралгандан сўнг унда вазнсизликда оловнинг тарқалишини ўрганиш учун ёнғин уюштиришмоқчи.

Кема ХКСда 11 майгача қолади. 25 майда кема орбитадан чиқарилиб, атмосферанинг зич қатламларида ёниб кетади. У ўзи билан станциядан қарийб 2,5 тонна чиқиндини олиб кетади.
 
Айни вақтда ХКСда россиялик Олег Скрипочка ҳамда америкалик Эндрю Морган ва Жессика Меир иш олиб бормоқда.

 

Мавзуга оид